Маурицио Сарри: Азарнинг мавсум давомида 40та гол ура олишига ишонаман
Италиялик мутахассис бельгиялик шогирдига ишонмоқда.
Лондоннинг "Челси" клуби устози Маурицио Сарри жамоанинг бельгиялик етакчиси Эден Азар мавсум якунига қадар 40та гол ура олишига ишонмоқда.
“Эден “Челси” сафига 2 кун олдин қайтиб келди ва дам олишга улгурди. Унинг мавсум давомида 40та гол ура олишига ишонаман. Фақат бунинг учун у майдон марказида камроқ куч сарфлаши ва ушбу кучни дарвоза яқинида ишлатиши керак”, - дейди италиялик мутахассис клуб расмий сайтига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Азар кеча АПЛнинг 5-турида "Кардифф Сити" (4:1) дарвозасига 3та гол уришга эришди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар