Маурицио Сарри "Юве"нинг энг кучли ҳужумкор ярим ҳимоячиси ким эканлигини айтиб ўтди
"Ювентус" бош мураббийи Маурицио Сарри А Серия доирасида "Брешия"га қарши баҳс натижалари (2:1) бўйича ўз фикрини билдирди.
- Биз ажойиб даражада ўйинни назорат қилдик, бироқ ҳимоя чизиғида яхшироқ ҳаракат қилишимиз даркор. Шу қатори, биз хавфли ҳужумлар ташкил этиш борасида ҳам ривожландик, аммо ўтказиб юборган голимиздан сўнг осон бўлмади.
(4-3-3 ва 4-3-1-2 схемаси ҳақида) Жамоамиз ҳар ҳил тактикаларда ҳаракат қилишни билиши даркор. Бизнинг муаммомиз қанот ҳимоячилар билан боғлиқ. "Ювентус" кучли, ҳужумкор ярим ҳимоячилардан фойдаланиши керак.
Хозирда, бундай ярим ҳимоячи ролида Рэмзи тўп тепа олади, Рабьо ва Дибала ҳам бу борада яхши ҳаракат қилишади, - дея Саррининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia нашри.
Фикрлар