Мауро Икарди Парижда қолмоқчи эмас

ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икарди янги мавсумни Италия А Сериясида бошлашни режалаштирмоқда.

27 ёшли аргентиналик футболчи Париж клубида ижара асосида тўп сурмоқда. Француз клуби мавсум сўнггида форвардни 70 миллион евро эвазига сотиб олиш имкониятини ўзида сақлаб турибди.

Аммо, Икарди аёли ва агенти Ванда Нара билан биргаликда Италияга қайтишни режалаштирмоқда. Футболчи ва "Интер" ўртасидаги амалдаги келишув 2022 йилгача амал қилади, шунингдек футболчи янги шартнома бўйича музокаралар ўтказишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ форвард учун "Реал" ҳам 70 миллион евро сарфлашга тайёрлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!