Мавлонбек Қаҳҳоровнинг жанги қолдирилди

Ўзбек муайтай олами юлдузи Мавлонбек Қаҳҳоров ONE FC билан шартнома имзолагани ва дастлабки жангини ONE Lumpinee турнирида 2 февраль куни ўтказиши ҳақида хабар бергандик.

Юртдошимизга аргентиналик Рикардо Браво рақиблик қилиши керак эди. Спортчимизнинг бизга хабар қилишича, ушбу мазкур жанг баъзи сабабларга кўра, март ойига қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Мавлонбек Қаҳҳоров ҳаваскор йўналишда 3 карра жаҳон чемпиони ҳисобланади. Профессионал йўналишда эса ғалабали одимини давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!