Мавлуд Тифиев Таиланд юлдузига қарши жанг қилади
9 февраль куни Сингапурда ONE Championship навбатдаги турнирини ўтказади. Маълумки, ушбу промоушен ММА билан бир қаторда профессионал муайтай бўйича ҳам жанглар ўтказади. Ушбу жанг оқшомида ўзбекистонлик муайтай устаси Мавлуд Тифиев ҳам навбатдаги жангини ўтказади. Унинг бу сафарги рақиби Таиланд юлдузларидан бири бўлиб, дунё рейтингида 3-ўринда қайд этилган, Рамболек Чор Аджалабун бўлади. Мазкур жанг 65,7 кг вазн тоифасида ўтказилади.
Албатта, Мавлуд Тифиев ҳам жуда тажрибали спортчиларимиздан ва ўйлаймизки, у жиддий рақибга қарши чиройли жанг қилган ҳолда барчамизни хурсанд қилади. Бу борада унга омад тилаб қоламиз!
Фикрлар