Асосий мазмунга ўтиш

Мавсум давомида бирорта ҳам ўйинда иштирок этмаган "Интер" дарвозабони 2-марта майдондан четлатилди

Ғалати статистика.

“Интер” клуби дарвозабони Томмазо Берни жорий мавсум бирорта ҳам майдонга тушмай туриб, 2 марта қизил карточка олди.

37 ёшли посбон “нерадзуррилар” сафида 1999-2001 йилларда тўп сурган ва 2014 йилда яна жамоага қайтиб келган эди.

Берни кеча бўлиб ўтган А Сериянинг 28-туридан ўрин олган “Парма”га (2:1) қарши ўйинда гарчи захирада қолган бўлсада, 69-дақиқада бош ҳакам Фабио Марескага эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ