Махачев енгил вазн тоифаси тарихидаги энг кучли жангчи кимлигини айтди
Енгил вазн тоифаси UFC чемпиони Ислам Махачев Ҳабиб Нурмагомедовни мазкур дивизион тарихидаги энг кучли жангчиси деб ҳисоблайди.
"Ҳабиб - енгил вазн тоифаси тарихидаги энг кучли жангчи, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. У йўлидан чиққан рақибни мағлуб этди.
У мазкур дивизионнинг қироли! Спортдан ташқарида ҳам унга етадигани йўқ. Ҳабиб ажойиб инсон", - деди Ислам.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов охирги жангида Жастин Гейджини "учбурчак" услубида бўғиб, мағлуб этди ва шу заҳотиёқ фаолиятини якунлаган эди. Унинг ММАдаги рекорди 29-0.
Фикрлар