Майк Тайсон 18 миллион долларни назарига илмади
Афсонавий боксчи Майк Тайсон ўн беш йиллик танаффусдан сўнг яна рингга қайтишини маълум қилганига қарийб бир ой вақт бўлди.

Ўтган вақт мобайнида унга турли йўналишларда жанг қилиш учун кўплаб таклифлар берилди. Ана шундай мурожаатлардан бири қўлқопсиз жангларни ташкил этувчи BKFC ташкилотидан тушди. Унга кўра, Тайсон UFC ва Bellator собиқ жангчиси Вандерлей Силва билан қўлқопсиз жанг қилиши, бунинг эвазига 18 миллион долларни қўлга киритиши керак эди. Бироқ америкалик боксчи таклифни қабул қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Тайсон фаолиятидаги сўнгги жангини 2005 йилда ўтказган. У ҳозирда бокс бўйича ўтадиган жангларга тайёрланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар