Майк Тайсон Бриедис ва Гловацки жангидаги можарога ўз муносабатини билдирди

  • 11.11.2019 18:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Оғир вазнда собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон, Майрис Бриедис ва Кшиштоф Гловацки ўртасидаги жанг пайтида юз берган воқеани изоҳлади.

“Мен ушбу жангни кўрдим. Гловацки Бриедисни бошининг орқа қисмига урди. У ҳам жавоб тариқасида тирсак билан юзига урди. Мен ҳам шундай қилган бўлардим. Иккаласи ҳам қоидаларни бузишди. Гловацки бундай зарба бермаслиги керак эди”, - деди Майк журналистнинг латвиялик боксчининг зарбаси ҳақидаги саволига.

Эслатиб ўтамиз: Бриедис Рига шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон бокс супер сериясининг (WBSS) ярим финал жангида Гловацкини нокаутга учратган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!