Майк Тайсон самолёт бортида йўловчи билан мушлашиб кетди (видео)

Собиқ профессионал боксчи Майк Тайсоннинг чоршанба куни Сан Франсискодан Флорида штатига учувчи самолёт бортида йўловчилардан бирига тинимсиз зарба бераётган видеоси тарқалди. 

ТМЗ нашри тарқатган видео изоҳига кўра, маст ҳолатдаги пасажир Тайсондан суратга тушишни сўраган. Майк буни қабул қилган. Шундан сўнг, йўловчи унинг ортида туриб Тайсонга нималарнидир гапиришда давом этган. Бу унинг жаҳлини чиқарган ва унга қарата муш тушура кетган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!