Майк Тайсон "супер" жанг кўришни хоҳлайди ёхуд у Ломаченкога рақиб топди

Собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон  Василий Ломаченкони  Жервонта Девисга қарши жанг қилишини истайди.

"Украиналик йигит Василий Ломаченко. Сиз уни танийсизми? Мен уни ёқтираман. Менга Жервонта Девис ҳам ёқади. Бу йигитлар ўзаро жанг қилишлари керак ”, - деди Тайсон.

Маълумот учун, Ломаченко енгил вазн тоифасида WBA, WBO чемпиони, Жервонта Девис эса WBA "regulаr" камари соҳиби саналади. Ҳар икки боксчи айни кунда ўз дивизионининг етакчилари саналади. Шундай экан, уларнинг ўзаро тўқнашуви шубҳасиз "супер" жанг бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!