Майк Тайсон супер оғир вазн тоифаси етакчиларини жангга чорлади

  • 24 ноябрь, 2020, 09:21
  • 0
  • Бокс

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон айни кунда супер оғир вазн тоифаси етакчилари Тайсон Фьюри, Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер билан кўргазмали жанглар ўтказмоқчи эканлигини маълум қилди.

“Менимча, барчаси ақлбовар қилмайдиган, ёрқин жангчилар! Улар шоу жангларини ўтказишлари ва пул тўплашлари мумкин, чунки ҳаммаси мухлисларнинг севимли боксчиларидир. Шунингдек, жуда кўп одамларга ёрдам бериш имконига ҳам эга. Дунёда биз ёрдам бера олишимиз мумкин бўлган инсонлар анчагина. Шундай экан, мен билан кўргазма жангларини ўтказинг ва даромаднинг катта қисми пулга муҳтож одамларга тушади, - деди Тайсон "Boxingscene" нашрига

Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги кўргазмали жанг ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!