Майк Тайсон ва Рой Жонс. Вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди (Видео)

  • 28 ноябрь, 2020, 06:48
  • 0
  • Бокс

Лос-Анжелесда бокс бўйича бўлиб ўтадиган шоу жанги учун вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида оғир вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон ва 4 дивизионнинг собиқ чемпиони Рой Жонс ўзаро тўқнаш келади.

Жонснинг вазни 95,2 килограмм чиққан бўлса, Тайсон 99,8 вазнни кўрсатди.

Жанг бугун Лос-Анжелеснинг "Staples Center" аренасида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!