Майкл Фокс яна бир мағлубиятни қабул қилиб олди

Бугун PBC промоутерлик компанияси томонидан бир нечта жанглар ташкил этилмоқда. Шулардан бири, бизга яхши таниш бўлган Майкл Фокс ва Люк Сантамария ўртасида кечди.

Бироз аввал якунига етган жангда нокдаун қайд этилди. Люкнинг бўйи Майклдан 19 см пастроқ эди, аммо унинг танага берган зарбалари биринчи раундда Майкл Фоксни рингга ағдарди. Бутун жанг давомида жуда катта устунликка эришган Сантамария якунда ҳакамларнинг якдил қарори билан (99-90, 97-92, 96-93) ғалаба қозонди.

Сантамария (11-1-1, 7КО) ўзининг фаолиятидаги 11-ғалабасини қўлга киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида 1 мағлубият ва 1 дуранг ҳам бор. Майкл Фокс эса, иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)