Мбаппе - ЕЧЛнинг ўтган мавсумида энг тезкор футболчиси

УЕФА ўз расмий сайтида Чемпионлар лигасининг ўтган мавсумида энг катта тезлик кўрсатган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Биринчи ўринда ПСЖ форварди Килиан Мбаппе қайд этилди. Франциялик футбол юлдузи "Бавария"га қарши финалда 33,98 км/соат тезликда югурган. Кучли учликдан "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Лукас Клостерманн (33,82 км/с) ва "Аталанта" хавбеки Ханс Хатебур (33,71 км/соат) жой олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)