Мбаппе, Салоҳ, Холанд ЕЧЛда ҳафта футболчиси бўлишга номзод
УЕФА ўзининг расмий сайти орқали Чемпионлар лигасининг жорий ҳафтадаги энг яхши футболчиси бўлишга номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, ушбу ном учун “Барселона”га (1:4) қарши ўйинда хет-трик қайд этган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе, “РБ Лейпциг”га (0:2) қарши ўйинда гол киритган “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, “Севилья”га (3:2) қарши баҳсда дубль муаллифига айланган “Боруссия” Дортмунд ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва “Ювентус”га (2:1) қарши ўйинда 54 та аниқ узатмани амалга оширган “Порту” футболчиси Сержиу Оливейра кураш олиб боради.
Сўровнома УЕФА расмий сайтида ўтказилмоқда.
Фикрлар