Мбаппе "Аталанта"га қарши бўладиган ЕЧЛ чорак финал баҳсини ўтказиб юборади
Франция кубоги финалида жиддий жароҳат олган ПСЖ форварди Килиан Мбаппе катта эҳтимол билан "Аталанта"га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Гап шундаки, 27 ёшли франциялик футболчи бугун яна тиббий кўрикдан ўтказилган. Сўнгра, шифокорлар унинг соғайиши учун 3 ҳафта вақт талаб этилишини айтишган.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖнинг “Аталанта”га қарши беллашуви 12 август куни бўлиб ўтади.
Фикрлар