Мбаппе "Аталанта"га қарши учрашувда майдонга тушадими? ПСЖ расмий сайти жавоб берди

ПСЖ клуби расмий сайти Мбаппенинг тиббий текширув натижалари салбий натижа берганини маълум қилмоқда. Кеча футболчи тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган. Шифокорларнинг хулосаларига кўра, 21 ёшли форварднинг жароҳати "Аталанта"га қарши УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал учрашувида майдонга тушишига йўл қўймайди.

"Франция кубоги финалидан сўнг маълум қилганимиздек, душанба куни Киллиан тиббий текширувдан ўтди. Натижалар тўпиғининг ташқи томони жиддий шикастланганини кўрсатмоқда. Тикланиш учун футболчига 3 ҳафта керак бўлади", - деб ёзилади клуб расмий веб-сайтида.

Бундан келиб чиқадики, парижликлар ЕЧЛдаги иштирокини давом эттирган тақдирда ҳам Мбаппе уларга ёрдам бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!