Мбаппе билан тенг гол ураётган “гол машинаси”га янги харидор чиқди

  • 26 март, 2023, 19:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Таниқли журналист Саймон Филлипснинг забар беришича, “Челси” раҳбарияти Канада терма жамоаси ворфарди Жонатан Дэвидни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Tecno

23 ёшли ҳужумчи Франция чемпионатида “Лилль” шарафини ҳимоя қилмоқда ва тўпурарлар пойгасида 19 та гол урган ҳолда Килиан Мбаппе билан бирга етакчилик қилмоқда.

Мутахассислар йилдан йилга Дэвиднинг самарадорлиги ўсиб бораётганига эътибор қаратди. Хусусан 2021 йилги мавсумда канадалик ҳужумчи 13 та гол урганди. Кейинги йили бир мавсумда киритган тўплари сони 15 тани ташкил қилди. Бу йилги кўрсаткич анча яхшиланган.

Дэвиднинг устунлиги сифатида тезкорлиги ва катта салоҳиятга эгалиги тилга олинмоқда. “Челси” уни ўз сафига қўшиб олиши учун камида 60 миллион евро сарфлаши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!