Мбаппе бир учрашувда тўпурарлик рекордини ўрнатиб, уни яна дарҳол ўзи янгилади
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичлари тарихида энг кўп гол урган футболчига айланди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.
Жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида Швецияга қарши ўйинда Мбаппе биринчи бўлиб ҳисобни очди. Унинг голи 45-дақиқада киритилди. Шу голнинг ўзиёқ янги рекорд бўлди. Шу тариқа, Мбаппе жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичларидаги голлари сонини тўққизтага етказди. У бу натижага тўққиз ўйинда эришди. Бу кўрсаткич бўйича у бразилиялик афсоналар — Леонидас (5 ўйинда 8 гол) ва Роналдо (10 ўйинда 8 гол) каби юлдузларни ортда қолдирди.
Қизиғи шундаки, Швеция билан учрашувнинг иккинчи бўлимида Килиан Мбаппе иккинчи тўпини ҳам киритиб, ўз рекордини ўзи янгилади. Айни пайтда Килиан Мбаппе ҳисобида жаҳон чемпионати плей-оффларида тўққизта учрашувда урилган ўнта гол бор ва бу мутлақ рекорд сифатида қайд этилган.
Футбол бўйича жаҳон чемпионати – 2026 мусобақаси 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудида ўтказилмоқда.

Фикрлар