Мбаппе Чемпионлар лигасининг энг яхши тўпурари бўлди
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси 2025/26 мавсумининг энг яхши тўпурари сифатида якунлади.
Франциялик юлдуз мусобақада 15 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади. Ундан кейинги ўринни "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн банд этди. Англиялик футболчи ҳисобида 14 та гол мавжуд.
Голли узатмалар бўйича эса ПСЖ футболчилари Ашраф Ҳакими ва Хвича Кварацхелия ҳамда "Бавария" вакили Майкл Олисе етакчилик қилди. Учала футболчи ҳам мавсум давомида 6 тадан ассист қайд этди.
Қуруқ ўйинлар бўйича энг яхши натижани "Арсенал" дарвозабони Давид Райя кўрсатди. Испаниялик посбон 9 та учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди ва мусобақа рекордини такрорлади.

Фикрлар