Мбаппе дербида асосий таркибда тушиши мумкин

Килиан Мбаппенинг "Атлетико"га қарши ўйинни илк дақиқалардан бошлаш эҳтимоли ошиб бормоқда.

Ҳужумчи қарийб бир ой давомида соғлиқ муаммолари сабаб ўйинларда иштирок этмаган эди. У Чемпионлар лигасида "Манчестер Сити"га қарши баҳсда (2:1) захирадан майдонга тушди.

"COPE" маълумотига кўра, жума куни Мбаппе машғулотларда фаол иштирок этиб, тиззасидаги жароҳатдан тўлиқ тикланганини кўрсатган. Шу сабабли 22 март куни бўлиб ўтадиган Мадрид дербисида унинг асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли анча ошган.

Шунингдек, Альваро Каррерас ҳам болдир мушагидаги жароҳатдан тўлиқ тикланди ва ўйнашга тайёр. Рауль Асенсио ҳам мушак муаммоларини бартараф этган.

Жуд Беллингем эса дербида ўйнаш имконига эга, аммо унинг асосий таркибда эмас, захирадан тушиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!