Мбаппе энди футбол ўйнамайди
ПСЖ раҳбарияти ва Килиан Мбаппе ўртасидаги зиддиятнинг оқибати 24 ёшли ҳужумчи учун оғир бўлиши кутиляпти.
Клуб мутасаддилари қарорига кўра, Мбаппе Лига1 доирасида “Лорьян”га қарши ўтказиладиган биринчи тур учрашувида қатнашмайди. Парижликларнинг уй аренаси “Парк де Пренс” мезбонлик қиладиган бу баҳс 12 августга белгиланган.
ПСЖ хўжайинлари жазо тариқасида Мбаппени август ойининг қолган учрашувларига ҳам жалб қилмоқчи эмас. Жамоа “Тулза” ва “Ланс” билан ҳам ўйнаши керак.
ESPN нашрининг маълум қилишича, ПСЖ раҳбарияти агар ўйинчи клуб билан шартномани 2025 йилнинг ярмигача узайтирмаса ёки бошқа жамоага сотиб юборишларига қаршилик қилса, келаси мавсум давомида умуман ўйнатмоқчи эмас.
Мбаппенинг ўзи қайсарлик қилиб, клуб билан келишувни узайтирмаяпти ва бошқа клубга ўтишдан ҳам бош тортмоқда.
Фикрлар