Мбаппе энг зўр уч футболчи номини айтди

ПСЖ ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўтган мавсумнинг энг зўр уч нафар ўйинчиси номини айтди.

- Ўтган мавсумда энг зўр ўйнаган уч футболчи мен, Бензема ва Мане, - деди Килиан Мбаппе France Football нашрига.

Мбаппе ўтган мавсумда 39 та тўп киритишга муваффақ бўлди ва ПСЖнинг мамлакат чемпиони бўлишига ҳисса қўшди.

Бензема эса Ла Лига ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиб, ҳар икки турнир тўпурари бўлди. Садио Мане Сенегал терма жамоасини Африка чемпионига айлантирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!