Мбаппе Франция ҳақида: "Муваффақиятсизлик учун жавобгарликни менга юклашди"

  • 9 декабрь, 2024, 17:21
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Canal+ га берган интервюсида Франция терма жамоасидаги вазиятга изоҳ берди.

"Евро-2020 да одамлар биринчи кундан охиригача ёлғон гапирди. Мени маймун деб аташди – муаммо йўқ. Муваффақиятсизлик учун жавобгарликни менга юклашди – муаммо йўқ.

Мен ҳар доим Франция терма жамоасини биринчи ўринга қўйдим ва буни амалда кўрсатишга ҳаракат қилдим. (Евро-2024 да) бурунимни синдирдим, аммо одамлар ҳали ҳам мен Франция терма жамоасига эътибор бермайман, дейишади.

Мен "Реал"га эътибор қаратганман, лекин ҳеч қачон терма жамоани ташлаб қўймаганман. 

Ноябрь ойида терма жамоага бормоқчи эдим, лекин мураббий мени чақирмади. Бунинг сабабларини очиқ айтмоқчи эмасман",-деди Мбаппе сухбатда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!