Мбаппе Франция терма жамоасини шокка туширди

  • 13 октабря, 2024, 18:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг қарорлари франциялик футбол мухлисларини ҳайратга солмоқда.

Аслида 25 ёшли ҳужумчи ПСЖни бепул тарк этгани кўпчиликка маъқул келмаган эди. Энди Мбаппе Франция терма жамоасидаги фаолияти туфайли танқидлар остида қолиб кетмоқда.

Мбаппе терма жамоанинг октябрдаги йиғинига келмади. Сўнгги учрашув вақтида тунги клубларда юргани фош бўлди.

Энди Килиан бор эътиборини клубдаги фаолиятига қарашини маълум қилди. Бунга Мбаппе 2025 йил якунларига кўра бериладиган “Олтин тўп” совринини қўлга киритмоқчи бўлаётгани сабаб экани айтилмоқда.

Ўз мақсадидан келиб чиқиб, Мбаппе Франция терма жамоаси учун фақат муҳим учрашувлардагина ўйнаб беришини маълум қилган. Бу орқали у жароҳатланиш эҳтимолини пасайтирмоқчи бўляпти.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию