Франция терма жамоаси ва "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе бир календарь йили бўйича энг яхши тўпурарлар рўйхатини ишончли тарзда бошқариб турибди.

24 ёшли француз якунига етган жаҳон чемпионатида голеадор бўлиш баробарида ўз шахсий кўрсаткичларини яхшилаб олди. Унинг ҳисобида энди 55 та ўйинда жами 55 та гол мавжуд. 43 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган Эрлинг Холанд бу борада иккинчи, "Барселона" аъзоси Роберт Левандовски (42) эса учинчи поғонани банд этган.

Бу борада тўртинчи ўринни «РБ Лейпциг» ҳужумчиси Кристофер Нкунку (37) эгаллаб турган бўлса, яқинда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Лионель Месси 35 гол билан кучли бешликни якунлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!