Мбаппе ҳаддидан ошди, "Реал" уни сотиб олмайди,
"Пари Сен-Жермен" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда клубни тарк этмоқчи.
Унинг "Реал"га ўтиши кутилаётганди. Бироқ хабарларга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Журналист Гилем Балаге франциялик футболчи "қироллик клуби"дан шартномада кўрсатилганидан 100 миллион кўпроқ пул сўраётганини маълум қилди.
"Қаймоқранглилар" унинг сўровига рад жавобини берган. Бу ҳолат ПСЖнинг 23 ёшли истеъдод соҳиби билан амалдаги шартномани узайтириш имкониятини оширади. Бир неча кун олдин музокараларга шахсан Қатар амири аралашиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Килиан 2017 йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг трансфери 160 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар