Мбаппе жаҳоннинг энг қиммат футболчиси! Роналду ва Месси нечанчи ўринда?

ПСЖ ҳужумчиси Киллиан Мбаппе "KPMG Football Benchmark" интерфаол платформаси бўйича жаҳоннинг энг қиммат футболчи деб топилди. KPMG футбол бизнесини таҳлил қилиш билан шуғулланади.

Ушбу платформа, Оpta томонидан тақдим этилган сўнгги спорт статистикалари асосида 12 та лигадаги 5000 дан ортиқ футболчиларнинг нархларини ҳисоблаб чиқди.

Ушбу ҳисоб-китобдан, Аргентина, Бельгия, Бразилия, Англия, Франция, Германия, Италия, Голландия, Португалия, Испания, Туркиянинг юқори лигалари ва шу қаторда англиянинг Чемпионшип лигаси жой олди.

Рейтингнинг топ-10 латигидан жой олган ва шу қаторда, нархи 100 млн евродан юқори бўлган яна 5 та футболчининг номлари эълон қилинди.

"Олтин тўп" соврининг 5 карра соҳиби Криштиану Роналду топ-15 таликка киритилмади.

1. Килиан Мбаппе (ПСЖ) – 225 млн евро

2. Неймар (ПСЖ) – 185

3. Лионель Месси ("Барселона") – 180

4. Эден Азар ("Реал") – 152

5. Рахим Стерлинг ("Манчестер Сити") – 150

6. Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль") – 150

7. Харри Кейн ("Тоттенхэм") – 140

8. Садьо Мане ("Ливерпуль") – 130

9. Кевин де Брюйне ("Манчестер Сити") – 130

10. Антуан Гризманн ("Барселона") – 125

Топ-15 таликдан Жейдон Санчо (116), Поль Погба (115), Виржил ван Дейк (114), Френки де Йонг (106) ва Маркус Рэшфорд (100) жой эгаллашган.