Мбаппе жамоа танлади. Бошқалар безовта қилмасин!

Европанинг қатор гранд клублари харидор бўлаётган ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасини алмаштирадиган бўлса қайси клубларга ўтиши мумкинлигини маълум қилди.

Килиан Мбаппе айни пайтда ПСЖ билан янги шартнома бўйича музокара олиб бораётган бўлса-да, томонлар  бирор келишувга эриша олгани йўқ.  Шу боис, 22 ёшли ҳужумчи учун асосий даъвогар бўлган “Реал” ва “Ливерпуль” қаторига “Ювентус” ҳамда “Манчестер Сити” ҳам қўшилди.

22 ёшли тўпурар кейинги жамоаси “Реал” ёки “Ливерпуль” бўлишини истайди. “Қироллик клуби”да тўп тепиш Килианнинг болаликдаги орзудир. Шунингдек, унга “Ливерпуль” ҳам ҳар томонлама ёқишини айтмоқда. Бошқа жамоалар эса, Мбаппенинг эътиборини қозона олгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)