Мбаппе катта рекорд остонасида турибди

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатлари тарихига ўз номини яна бир рекорд билан ёздириб қўйш имконига эга бўлди.

Миллий чемпионатнинг навбатдаги турида 24 ёшли ҳужумчи “Анже” дарвозасини икки маротаба ишғол қилиб, жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.

Ушбу дубль орқали Мбаппе Франция чемпионатидаги самаралари ҳаракатлари сонини 214 тага етказди. Килиан лигада 157 та гол ва 57 та ассист қайд этди ва умумий самарали ҳаракатлар сони бўйича XXI асрда якка пешқадам бўлиб турган Димитри Пайега етиб олди.

Кейинги гол ёки ассист Мбаппени яққол рекордчига айлантиради.  Бу ҳақда статистика билан шуғулланувчи Opta компанияси хабар берди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Франция чемпионатидаги дебютини 2005 йили нишонлаган Димитри Пайе “Нант”, “Сент-Этьен”, “Лилль” ва ҳозирги жамоаси “Марсель” сафида 489 та учрашувда 214 та самарали ҳаракатни амалга оширган. “Монако” ва ПСЖ ҳужумчиси бўлган Мбаппе учун бу натижани такрорлаш учун 210 та ўйин кифоя қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!