Мбаппе кетавер, ўрнингга зўри бор!

“Манчестер ,нйтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоадан кетиши ҳақидаги хабар яна тарқала бошлади. Таниқли жуналист Фабрицио Романо инглиз ҳужумчиси фаолиятини “Пари Сен-Жермен”да давом эттиришга яқинлигини маълум қилди.

ПСЖ раҳбарияти Рэшфордни жамоадан кетиш истагида юрган Килиан Мбаппега ўринбосар қилиб олиб келишни режалаштиряпти.

“Манчестер Юнайтед” тарбияланувичиси бўлган Рэшфорднинг амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунланади. Агар клуб мавсум охирига қадар уни янги келишувга кўндира олмаса, ёзда сотиб юборишига тўғри келади.

Жорий мавсумда Рэшфорднинг кўрсаткичлари бироз пасайган. У премьер-лигада 18 та учрашувда тўртта гол ва иккита ассист муаллифи бўлди. Чемпионлар лигасида тўртта ўйинда бир бор тўп киритди.

Transfermarkt портали Рэшфордни 85 миллион еврога баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!