Мбаппе кетса, ПСЖга миллионлар тўлашга мажбур бўлади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда клубни эркин агент сифатида тарк этадиган бўлса, парижликларга катта миқдорда компенсация тўлашига тўғри келади. Бу ҳақида журналист Бен Жейкобс хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, компенсация миқдори аниқ белгилаб қўйилмаган. Маблағ миқдори Мбаппе клубдан қай тарзда кетишига боғлиқ. Бу сумма камида 70-80 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.

Айрим манбаларда клуб Мбаппенинг кетиши бўйича турли сценарийлар тузиб қўйгани ва компенсация миқдори қарийб икки баравар қимматлашиши мумкинлиги айтиляпти.

Агар Килиан Мбаппе клубдан кетмасликка қарор қилса, барча бонуслар футболчининг ўзига қайтарилади.

Ҳозирча, 25 ёшли форвардга асосан “Реал” даъвогарлик қилмоқда. Мадридликлар ҳужумчини олиш бўйича махсус режа ишлаб чиққан. Унга кўра, Мбаппе 15 январга қадар “Қироллик клуби”га аниқ жавобини айтиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Асманов Асман
09/01/2024 11:24
Зайибал килди шу Мбаппе, очкуз, мамкин сынь.