Мбаппе муҳим қарор қабул қилади

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келишга тайёрланаётганини маълум қилди.

- Мен ҳозир келажагим борасида ўйлаяпман ва клуб билан музокара ўтказяпман. Агар мен шартномани узайтиришга қарор қилсам, бу ерда узоқ йиллар ўйнайман. Аслида бу ерда бўлиш менга ёқади. Тез орада бир тўхтамга келаман, - деди Мбаппе.

21 ёшли ҳужумчи ПСЖ таркибида 2017 йилдан буён тўп тепмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)