Мбаппе нега энг зўр футболчи эканини исботлаб беришди

  • 8 сентябрь, 07:06
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия футболи афсоналаридан Майкл Оуэн Франция терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппени нега замонамизнинг энг зўр футболчиси деб ҳисоблашини изоҳлади.

Tecno

- Килиан Мбаппе – жаҳоннинг энг зўр футболчиси. У ҳар қандай жамоанинг яхши ўйинини ҳам бузиши мумкин. Мбаппе ўзининг юқори техникаси, тезкорлиги ва ҳужумларни самарали якунлаш қобилияти билан ҳар қанда рақибни уялтириб қўя олади. Килиан ғалаба қозона оладиган ўйинчидир, - деди Майк Оуэн.

Килиан Мбаппе “Монако” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Кейинчалик ПСЖга ўтиб, тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келди.

Бир йил муқаддам эркин агент мақомида “Реал”га қўшилган машҳур юлдуз Ла Лигадаги дебют мавсумида 31 та гол уриб, Европа тўпурарлари орасида “Олтин бутса”га сазовор бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!