Мбаппе Неймар билан орасидаги муносабат ҳақида гапирди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Неймар билан муносабатлари ҳақида гапирди.

Аввалроқ ОАВ Мбаппе ва Неймар ўртасидаги можаро ҳақида хабар берган эди. Бразилиялик футболчи ижтимоий тармоқларда франциялик футболчининг жамоада пенальти тепувчи сифатида танланганини танқид қилган постларга “лайк” босгани бунга сабаб бўлган.

“Неймар билан мен ҳар хил даврларни бошдан кечирдик – базида яхши, баъсида эса ёмон. Аммо бу бизнинг муносабатларимизнинг аянчли дегани эмас. Шуни таъкидлаш керакк, биз бир-биримизни жуда ҳурмат қиламиз”, - деди Мбаппе.

ПСЖ навбатдаги ўйинини 6 сентябр сешанба куни ўтказади. Кристоф Галтье шогирдлари Чемпионлар лигасида “Ювентус”ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!