Мбаппе олти футболчини “бошига етди”

“Реал” раҳбарияти ёзда Килиан Мбаппени олишни асосий мақсад сифатида белгилади. Ёш ҳужумчи келиши учун “Қироллик клуби”нинг бир неча футболчилари ўз ўрнини тарк этишига тўғри келади.

Мадридликлар Гарет Бэйл, Иско, Марсело, Даниель Себальос, Лука Йович ва Браим Диас каби футболчиларни сотиб юбориб, 150 миллион еврони қўлга киритмоқчи. Бу маблағ ПСЖдан Килиан Мбаппени олишга йўналтирилади.

Мбаппе жорий мавсумда барча турнирлар 20 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 14 маротаба аниқ нишонга олди ва саккизта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!