Мбаппе “Олтин тўп” учун асосий даъвогар ким эканлигини айтди

  • 13 Aug 16:30
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Реал" ҳужумчиси Карим Бенземани 2022 йилги "Олтин тўп" учун фаворит деб билиши борасида гапирди.

Tecno

“Карим 34 ёшда бўлса-да, ўтган йили фаолиятидаги энг яхши мавсумлардан бирини ўтказди: у Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва жамоасининг бу муваффақиятида асосий фигурага айланди. Агар мен Каримнинг ўрнида бўлиб, ушбу соврин қўлга киритмасам, “Олтин тўп” ҳақида бир умр ўйламаган бўлардим”, - дея Мбаппенинг сўзларини келтиради “L'Equipe” нашри.

Кеча, 12 июль куни Мбаппе ҳам "Олтин тўп"га номзодлар рўйхатидан жой олди. Мукофотнинг амалдаги соҳиби Лионель Месси бўлиб, у бу йилги мукофотга номзодлар қаторига киритилмади.

Comments

You must be logged in to commet!