Мбаппе “Олтин тўп” учун кимга овоз беришини айтди

Мавсумнинг энг яхши футболчисига аталган “Олтин тўп” соврини ғолиби миллий терма жамоалар бош мураббийлари ва сардори берган овозларга кўра аниқланади.

Франция терма жамоаси ва ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзи ҳам даъвогар бўлган ушбу соврин учун қайси футболчига овоз беришини айтди.

- “Олтин тўп” сўровномасида мен Лионель Месси учун овоз бераман. Индивидуал нуқтаи назардан у йилнинг энг зўр футболчиси бўлди ва бу совинга лойиқ, - деди Килиан Мбаппе.

Лионель Месси ўтган мавсумни ПСЖда ўтказди. Ёзда парижликлар билан шартномаси тугаганидан кейин агентиналик юлдуз АҚШ чемпионатининг “Интер Майами” жамоасига кўчиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!