
Мбаппе: "Олтин тўп"ни ютиш бўйича Модричдан маслаҳат сўрайман"
"Реал Мадрид" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси ҳисобланган Килиан Мбаппе "Олтин тўп" ҳақидаги саволга қизиқари жавоб берди.
"Тўғрисини айтсам, мен бу масала бўйича кўпроқ Лука Модричдан маслаҳат сўрамоқчиман. Сабаби, у дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган совринга эга чиққан. Шу сабабли, агарда мен ҳам ушбу мукофотни қўлга киритмоқчи бўлсам, албатта, ундан кўрсатмалар олишим керак" - дея кулиб жавоб берди "қаймоқранглилар" ҳужумчиси.
Хабарингиз бор, 39 ёшли хавбек 2018 йил дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган соврин яъни "Олтин тўп" соҳибига айланган эди.
Маълумот ўрнида, Килиан ҳам жорий мавсум ушбу соврин учун етакчилар қаторидан жой олмоқда. Мбаппе "қироллик клуби" сафида 43 та учрашувда иштирок этиб, 30 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар