Мбаппе ўзига янги жамоа танлади
Франция терма жамоасининг энг ёрқин юлдузига айланган Килиан Мбаппе ўтган йили ёзда “Реал” таклифини қабул қилмасдан, ПСЖ билан ҳамкорликни узайтирганидан пушайман.
Бу ҳақда El Chiringuito нашри журналисти Эду Агирре хабар тарқатди.
Манбанинг таъкидлашича, 24 ёшли футболчи парижликлар билан 2025 йилнинг ярмигача тузилган битим тугашини кутмоқчи эмас. Мбаппе “Қироллик клуби”га кўчиб ўтишга ошиқяпти.
“Реал” раҳбарияти ҳам аввалига Мбаппенинг танловидан хафа бўлиб, унга Мадрид эшиклари ёпиқлигини таъкидлаган эди. Лекин Килианнинг жаҳон чемпионатидаги ўйинини кўрган Флорентино Перес уни ўз жамоасига қўшиб олиш нияти борлигини яширмаяпти.
Килиан Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ сафида 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 25 та гол ёздириб қўйди.
Фикрлар