
Мбаппе: "Ўзимни ҳеч қандай чегара билан чекламайман"
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Чемпионлар лигаси доирасидаги "Марсел"га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этди.
Франциялик футболчи 28 ва 81-дақиқаларда пенальтидан икки бор аниқ зарба йўллади. Ҳужумчи "қаймоқранглилар" сафида 64 та ўйин ўтказиб, 50 та гол уришга эришди.
"Мен иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан, ўзимни ҳеч қандай чегаралар билан чекламайман. Мен фақат жамоага ёрдам беришни хоҳлайман. Агар гол уриш керак бўлса, мен ураман, агар прессинг қилиш керак бўлса, мен буни ҳам қиламан", - дея Килианнинг сўзларини келтирди Madrid Universal.
Жорий мавсумда Мбаппе барча мусобақалардаги бешта баҳсда олти марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
20 сентябрь куни "Реал" ўз уйида Ла Лига доирасида "Эспаньол"ни қабул қилади.
Комментарии