Мбаппе Перес билан суҳбат чоғида ўз истагини ошкор қилган

"Реал"нинг Мбаппега юборган таклифи тафсилотлари маълум бўлди. 

"The Athletic" нашри хабарига кўра, 2022 йилда Мадриднинг "Реал" клуби Мбаппега 26 миллион евро маош ва 130 миллион евро шартнома имзолагани учун бонус таклиф қилган.

Қайд этилишича, Мбаппега таклиф қилинган сумма камайтирилганига қарамай, франциялик футболчи клуб таклифини қабул қилса, "қироллик клуби"нинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади. Мадрид жамоаси Килианни қўлга киритиш учун барча имкониятларни ишга солмоқчи. 

Мбаппе яқин орада келажаги борасида бир қарорга келиши керак. Аввалроқ, ПСЖ ҳужумчиси буни Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи бошланишидан аввал амалга оширишни истаётгани ҳақида хабар берганди. Флорентино Перес билан шахсий суҳбатларда футболчи бир неча бор "Реал"да ўйнаш истагини билдирган. 




Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!