Мбаппе плей-оффларда бу довонга етиб келган энг ёш футболчига айланди

Бироз олдин ЖЧ нимчорак финал учинчи ўйинида Франция Польша билан баҳс олиб борди ва 3:1 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. 

«Кўклар» таркибидаги голларнинг иккитасига Килиан Мбаппе муаллифлик қилди. «ПСЖ» юлдузи 23 ёш 349 кунлигида плей-оффда 5 та гол урган энг ёш футболчига айланди. Бу кўрсаткич Пеле давридан буён ҳисобланди (17 ёш 249 кун).

Эслатиб ўтамиз, Франция чорак финалда Англия ва Сенегал ғолиби билан баҳслашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!