Мбаппе: ПСЖ ҳаваскор жамоага ўхшаб ўйнади

ПСЖ клуби форварди Килиан Мбаппе кеча Франция чемпионатининг 32-турида “Лилл”дан (5:1) қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳеч ким бизга ғалаба қозонишимиз шартлигини айтмади. Лекин шундай бўлсада бундай ҳисобда ютқазмаслигимиз лозим эди. Бу каби мағлубиятларни асло кечириб бўлмайди. ПСЖ бугун ҳаваскор жамоага ўхшаб ўйнади. Биз ушбу хатоларни тўғрилашимиз лозим, чунки олдинда яна бир нечта ўйинлар бор”, - дейди франциялик футболчи.

Таъкидлаш керакки, парижликлар 2000 йилдан буён илк бор чемпионат учрашувларида ўз дарвозасидан 5та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!