Мбаппе ПСЖ тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида 3-ўринга чиқиб олди

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарлар кучли учлигига кириб олди.

Кеча "Барселона"га (4:1) қарши ўйинда хет-трик муаллифига айланган Мбаппе ўзининг Париж клубидаги голлари сонини 111 тага етказиб олди.

ПСЖ сафида Килиандан кўпроқ фақатгина Златан Ибрагимович (156) ва Эдинсон Кавани (200) гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)