Мбаппе ПСЖда қайси футболчини кўришни хоҳлайди?

ПСЖ ҳужумчиси Кильян Мбаппе ўз жамоасида "Аякс" хавбеки Френки де Йонгни кўришни хоҳлашини айтди.

“Агар ўйинни кўра олиш ва узатмалар оширишини ҳисобга олсак Де Йонг бебабаҳо футболчи. Мен уни Парижда кўришни хоҳлардим. У ПСЖга жуда катта ёрдам берган бўларди”, - дейди франциялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ де Йонгга "Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларидан жиддий қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар