Мбаппе ПСЖга 3 та шарт қўйди. Уларнинг бири - Неймарни сотиш!

Ҳужумчи Килиан Мбаппе ПСЖ раҳбариятига учта шарт қўйди. Агар клуб уларни бажарса, у жамоада қолади. Бу ҳақда Ok Diario нашри хабар бермоқда.

Унга кўра, Мбаппенинг биринчи шарти - бразилиялик Неймарни сотиш. Франциялик футболчи ушбу мавсумда жанубий америкалик юлдуз билан низоларга дуч келди. Шу сабабдан у Неймарни жамоада кўришни истамайди.

Иккинчи шарт – англиялик ҳужумчи Харри Кейнни сотиб олиш. Мбаппенинг фикрича, “Тоттенхэм” юлдузи парижликлар ўйинини янада кучайтира олади.

Учинчи шарт - бош мураббийни алмаштириш. Килиан жамоани Кристоф Гальте ўрнига Зинедин Зидан бошқаришини хоҳлайди.

Маълумот учун, 24 ёшли Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!