Мбаппе ПСЖга ғалати шарт қўйди

Неймар ПСЖ билан янги шартнома имзолашга рози бўлганидан кейин Килиан Мбаппе ҳам парижликлар шарафини ҳимоя қилишда давом этишга тайёрлигини маълум қилди. Бунинг учун клуб раҳбарияти шартномага футболчи талаб қилаётган бандни киритиши керак.

Унга кўра, Мбаппе парижликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолайди. Бироқ, битимда франциялик футболчи “Реал” ва бошқа катта жамоалардан таклиф бўлса, ҳеч қандай тўсқинликсиз ўзи истаган клубга кетиши мумкинлиги ҳақида банд бўлиши керак.

Аслида “Қироллик клуби” Мбаппе билан унинг трансферини олдиндан келишиб олиб, бонус сифатида 100 миллион евро ҳам ваъда қилганди. Лекин пандемия давридаги ҳолат бу режаларни йўққа чиқарди. Энди Килиан бошқа клубга ўтиш учун гранд жамоаларнинг молиявий аҳволнинг яхшиланишини кутишга қарор қилди.

Ҳужумчининг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача давом этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)