Мбаппе ПСЖга талаб қўйди!

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе клуб раҳбарияти унинг маошини ошириши кераклигини таъкидламоқда.

22 ёшли ҳужумчи жамоада энг кўп маош олаётган Неймар бир хил миқдорда пул берилишини истаяпти. Унинг талабига кўра,  клуб унга йилига камида 35 миллион евро тўлаги керак.

Мбаппенинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланади. Агар томонлар янги битим имзоламаса, ПСЖ раҳбарияти қимматбаҳо футболчини ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.

Килиан жорий мавсумда Франция чемпионатида 23 та учрашувда 18 та гол урди. Ундан кўп маош олаётган Неймар эса 11 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини олти бор аниқ нишонга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!